ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

O`z DSt 3644:2023. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари. Пиёдалар ўтиш жойлари Тасниф. Умумий талаблар (АВ томонидан 18.08.2023 й. 199-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 11.07.2023 й. 05-1564-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 18 августда 199-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2023 йил 11 июлдаги

05-1564-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3644:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари.

Пиёдалар ўтиш жойлари Тасниф.

Умумий талаблар


Мазкур давлат стандарти умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтувчи йўл бўлакларида ташкил этилган пиёдалар ўтиш жойлари таснифи, шунингдек уларга қўйиладиган умумий техник талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

  

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 32866-2014 - Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари. Йўл рефлекторлари. Техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 32866-2014 Дороги автомобильные общего пользования. Световозвращатели дорожные. Технические требования);


ГОСТ 33176-2014 - Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари. Сунъий ёритишдан горизонтал ёритиш. Техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 33176-2014 Дороги автомобильные общего пользования. Горизонтальная освещенность от искусственного освещения. Технические требования);


O`z DSt 3283:2019 - Йўл белгилари.Умумий техникавий шартлар;


O`z DSt 3403:2019 - Сунъий нотекисликлар. Умумий техник талаблар. Қўллаш тартиби;


O`z DSt 3485:2020 - Йўл светофорлари. Турлари ва асосий параметрлари. Умумий техник талаблар.Синов усуллари;


O`z DSt 3419:2022 - Йўл чизиқлари.Техникавий талаблар.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

  

2. Ушбу давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


автомобиль йўли - транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг белгиланган тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, шунингдек ушбу мажмуани жойлаштириш учун ажратилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги бўшлиқ;


йўл ҳаракати хавфсизлиги - Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати;


ҳаракат жадаллиги - маълум вақт (ўртача бир соат ёки бир кеча-кундуз) оралиғида йўлнинг муайян кесимидан ўтадиган автомобиль ва бошқа турдаги транспорт воситалари сони;


хавфсизлик оролчаси - ҳаракатланиш тасмаларини (шу жумладан велосипедчилар тасмаларини) ажратувчи, конструкциясига кўра қатнов қисми устига бордюр тошлари билан кўтарилган ёки ҳаракатни ташкил этиш техник воситалари билан белгиланган қатнов қисмидан ўтаётган пиёдалар, талаб қилинган ҳолда тўхтаб ўтишлари учун мўлжалланган йўл қурилмаси. Ажратувчи минтақа оралиғидан ўтказилган пиёдалар ўтиш жойи ҳам хавфсизлик оролчаси ҳисобланади. Икки томонлама ҳаракатланишли йўлларда қарама - қарши йўналишларни ажратувчи хавфсизлик оролчаларини ўнг томондан айланиб ўтилади;


пиёда - транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, велосипед, мопед, мотоцикл, чана, аравача ва болалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини етаклаган, шунингдек ҳаракатланиш учун роликли конькилар, двигателсиз самокатлар ва бошқа шуларга ўхшаш воситалардан фойдаланаётган шахслар ҳам пиёдаларга тенглаштирилади;


пиёдалар йўлкаси - пиёдалар ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган, тегишли йўл белгиси билан белгиланган алоҳида йўл ёки сунъий иншоот юзаси. Транспорт воситалари ҳаракати тақиқланган қисми;


турли сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари - пиёдаларга йўлларнинг қатнов қисмида ҳаракат қилмасдан йўлнинг қарама-қарши томонига (қатнов қисмига чиқмасдан) ўтиш имконини берувчи сунъий иншоот;


пандус - пиёдалар ер остки ва ер устки ўтиш жойларига кириш ҳудудларида вертикал ҳаракатланиш учун қия текислик;


тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойлари - светофор билан тартибга солиниб жиҳозланган қатнов қисми устидаги пиёдалар ўтиш жойи;


юкланганлик даражаси - йўл бўлагидаги ҳаракат жадаллигини йўлнинг ўтказувчанлиги қобилиятига нисбати.



3-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

   

3. Автомобиль йўлларининг, шунингдек 1,0 м кенгликдаги пиёдалар ўтиш жойларининг ўтказувчанлик қобилияти қуйидаги чегаравий қийматлар ёрдамида ҳисобланиши лозим:

узлуксиз ҳаракат режимида 4 тасмали I-тоифадаги автомобиль йўллари учун ўтказувчанлик қобилияти - кунига 40 минг дона/сут* (4000 дона/h);

узлуксиз ҳаракат режимида икки тасмали (II - IV-тоифали) автомобиль йўллари учун ўтказувчанлик қобилияти - кунига 8 минг дона/сут (800 дона/h);

узлуксиз ҳаракат режимида аҳоли пунктларидаги автомобиль йўлларнинг битта ҳаракат тасмаси учун ўтказувчанлик қобилияти - 1500 дона/h.

Аҳоли пунктларидаги икки, уч ва тўртта тасмали автомобиль йўллар учун мос равишда 1,9; 2,3; ва 3,6 катталаштириш коэффициентлари қўлланилиши керак.


4. Пиёдалар ўтиш жойидан 500 одам/h ҳаракатланганда пиёдалар йўлкасининг кенглиги 3,0 м бўлиши лозим.


5. I-минтақада пиёдаларнинг қатнов қисмидан кесиб ўтиши имконсиз бўлган ҳолларда турли сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойларини қуриш зарур.


6. II-минтақада автомобиль йўлнинг тартибга солинмаган қатнов қисмида иш кунининг исталган 8 h да асосий йўл бўйлаб, икки томонлама ҳаракатланишда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 600 дона/h га тенг ёки ундан ортиқ (ажратувчи тасмага эга йўлларда бу кўрсаткич 1000 дона/h), шунингдек 8 h давомида юкланганлик даражаси юқори бўлган қатнов қисмидан 150 та ва ундан ортиқ пиёдалар кесиб ўтганда ушбу йўл бўлагига светофор ўрнатилиши керак.

        

        

         

а) Аҳоли пунктларидан ташқаридаги I тоифали йўллар учун

          

          

       

б) Аҳоли пунктларидан ташқаридаги икки ва уч тасмали

автомобил йўлларининг икки йўналишдаги ҳаракати учун

     

c) Аҳоли пунктларидаги икки тасмали автомобил

йўлларининг икки йўналишдаги ҳаракати учун

   

    

        

д) Аҳоли пунктларидаги уч тасмали автомобил

йўлларининг икки йўналишдаги ҳаракати учун

     

      

       

е) Аҳоли пунктларидаги тўрт тасмали автомобил

йўлларининг икки йўналишдаги ҳаракати учун

       

       

           

f) II-IV минтақалари учун

       

1-расм. Пиёдалар ўтиш қурилмасининг

чегаравий кўрсаткичлари

      

7. III-минтақада транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 50 дона/h дан, пиёдаларнинг ҳаракат жадаллиги 150 одам/h дан ортиқ бўлганда пиёдаларнинг қатнов қисмидан кесиб ўтиш жойлари O`z DSt 3283:2019 да келтирилган «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгилари ва (ёки) O`z DSt 3419:2022 да келтирилган ётиқ йўл чизиқлари билан белгиланиши лозим.


8. IV-минтақада транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракат жадаллиги мазкур давлат стандартининг 7-бандида кўрсатилган қийматлардан кам ёки пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмаган бўлса, пиёдаларнинг йўлнинг қатнов қисмидан кесиб ўтишдаги хавфсизлиги йўл ҳаракати қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.


9. Минтақалардаги чегаравий қийматлар ушбу давлат стандартининг 1-жадвалига мувофиқ бажарилиши керак:


1-ЖАДВАЛ


Минтақа

Транспорт воситаларининг соатлик

ҳаракат жадаллиги дона/h

       

Пиёдаларнинг соатлик ҳаракат

жадаллиги одам/h

I

4000


1600

II

600

(ажратувчи тасмали йўллар

учун соатига 1000)


150 дан ортиқ

III

50


150 дан ортиқ

IV

50 дан кам


150 дан кам

         

         

4-БОБ. ПИЁДАЛАР ЎТИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ТАСНИФИ

     

10. Пиёдалар ўтиш жойлари, пиёдаларнинг йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтиш усулига кўра қуйидагича таснифланади:

қатнов қисми билан турли сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари;

қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойлари.


11. Қатнов қисми билан турли сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари қуйидагиларга бўлинади:

ер ости;

ер усти.


12. Турли сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари йўлларда ёки аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг жойлашган жойига кўра, қуйидагича таснифланади:

чорраҳада жойлашган;

чорраҳалар оралиғида жойлашган.


13. Турли сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари вазифасига кўра қуйидагича таснифланади:

пиёдаларнинг автомобиль йўллари ёки аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг бир ёки бир нечта қатнов қисмлари остидан (ёки устидан) ўтиши учун хизмат қилувчи ўтиш жойлари;

пиёдаларнинг автомобиль йўллари ва аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг қатнов қисмлари остидан (ёки устидан) ўтиши учун хизмат қилувчи гуруҳлашган турдаги ўтиш жойлари;

пиёдаларнинг автомобиль йўллари ва аҳоли пунктларидаги кўчаларнинг бир ёки бир нечта қатнов қисмлари остидан (ёки устидан) ўтишига хизмат қиладиган ва бир вақтнинг ўзида, пиёдаларни турли хил оммавий хизмат кўрсатиш пунктларига (маршрутли транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, транспорт воситалари учун йўл ҳақини йиғиш пунктлари) ўтишини таъминлайдиган жойлар.


14. Қатнов қисми билан бир хил сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари қуйидагича таснифланади:

жойлашиш манзили бўйича (чорраҳада ёки чорраҳалар оралиғида):

пиёдалар ўтиши бошқарилишининг мавжудлиги бўйича (тартибга солинган ва тартибга солинмаган);

хавфсизлик оролчасининг мавжудлиги бўйича;

сунъий баландлик мавжудлиги бўйича.


15. Қатнов қисми билан бир сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари хавфсизлик оролчасининг мавжудлигига кўра қуйидагиларга бўлинади:

хавфсизлик оролчаси мавжуд бўлмаган пиёдалар ўтиш жойлари;

хавфсизлик оролчаси мавжуд бўлган пиёдалар ўтиш жойлари.

конструктив хавфсизлик оролчаси мавжуд бўлган ва пиёдалар ҳаракати (Z шаклидаги) эгри йўналиш орқали ўтиш жойлари.


16. Қатнов қисми билан бир сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари сунъий баландлик мавжудлиги бўйича қуйидагиларга бўлинади:

қатнов қисми билан бир хил сатҳдаги пиёдалар ўтиш жойлари;

қатнов қисми сатҳидан кўтарилган пиёдалар ўтиш жойлари.


17. Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойлари чақирув режимини амалга ошириш имконияти бўйича қуйидагиларга бўлинади:

чақирув мосламаларисиз тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойлари;

чақирув мосламалари воситасида тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойлари.



5-БОБ. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

       

18. I-тоифадаги янги қурилган ёки реконструкция қилинган автомобиль йўлларининг лойиҳаларида пиёдалар ўтиш жойларини турли сатҳда жойлаштириш назарда тутилиши зарур.


19. II - IV-тоифадаги янги қурилган ёки реконструкция қилинган автомобиль йўллари учун қатнов қисмидан ташқаридаги пиёдалар ўтиш жойларида мазкур давлат стандартининг 5-бандига мувофиқ йўлнинг транспорт ва пиёдалар ҳаракати билан келажакдаги юкланганлик даражаси 0,7 га тенг ёки ундан кўп бўлиши лозим.


20. Ер остки пиёдалар ўтиш тоннелининг умумий кенглиги бир тасмадан 2000 одам/h ҳаракатланганда 3 м дан кам бўлмаслиги керак.


21. Ер устки пиёдалар ўтиш жойи умумий кенглиги бир тасмадан 2000 одам/h ҳаракатланганда 3 м дан кам бўлмаслиги зарур.


22. Ер устки ва ер остки пиёдалар ўтиш жойи зиналарининг умумий кенглиги бир тасмадан 1500 одам/h ҳаракатланганда 2,25 м дан кам бўлмаслиги керак.


23. Ер остки пиёдалар ўтиш жойидаги пандуснинг умумий кенглиги бир тасмадан 1750 одам/h ҳаракатланганда 2,25 м дан кам бўлмаслиги лозим.


24. Ер устки ва ер остки пиёдалар ўтиш жойларида болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаси ҳаракатланиши учун кенглиги 1 м бўлган пандус ўрнатилиши керак. Бунда, пандуснинг юқори қисмида камида 2 м узунликдаги кириш тўсиғи бўлиши ҳамда тўсиқ тротуар сатҳидан 0,04 - 0,12 м баландликда жойлаштирилиши зарур.


25. Пандуснинг қиялиги унинг узунлигига қараб, мазкур давлат стандартининг 1-иловаси А.1-расмида кўрсатилган график бўйича ҳисобланган қийматлардан ошмаслиги керак.


26. Пандуснинг ҳар бир кўтарилиш қисми бошланишида, унинг кенглигидан кам бўлмаган камида 1,8 м узунликдаги горизонтал майдонлар бўлиши лозим.

Винтли пандуслар қўлланилганда, ички радиуснинг қиймати мазкур давлат стандартининг 1-иловаси А.2-расмда кўрсатилган график бўйича ҳисобланиши лозим. Бунда, винтли пандуснинг ички радиуси бўйича оралиқ горизонтал майдонларнинг узунлиги камида 2 м бўлиши керак. Винтли пандуснинг икки томонида 0,05 м дан кам бўлмаган баландликда ён бортлар бўлиши зарур.


27. Пиёдалар йўлакларидаги зина поғоналари сони учтадан кам, 12 тадан кўп бўлмаслиги ҳамда унинг баландлиги 0,12 м, кенглиги 0,4 м ва бутун узунлиги бўйлаб бир хил ўлчамда бўлиши лозим. Бунда, зина поғоналари сони ушбу қийматлардан ошиб кетса, узунлиги 1,5 м дан кам бўлмаган майдонлар қурилиши лозим.


28. Зиналарга чиқишдаги 1 м кенгликдаги майдонлар тротуарлар қопламасининг ранги ва материалидан ажралиб туриши, шунингдек ушбу майдонлар 1,5‰ нишабликда ва тротуардан 0,05 - 0,15 м баландликда бўлиши керак.


29. Зиналар ва пиёдалар учун пандуслар очиқ кўринадиган ҳолатда бўлиши ҳамда тротуарлар, кўкаламзорлашган тасмалар чегарасида жойлаштирилиши лозим, шунингдек кириш қисмига ойнаванд павилёнларни ўрнатишга рухсат этилади.


30. Зиналар ва пандусларнинг ҳар икки томони 0,7 ва 0,9 м баландликда жойлашган панжаралар билан жиҳозланиши, шунингдек панжара тутқичининг узунлиги ҳар бир томондан пандус ёки зина узунлигидан камида 0,3 м узун, диаметри 0,04 дан 0,05 м гача ёки қалинлиги 0,04 м дан кўп бўлмаган тўртбурчак шаклда ясалиши керак. Тутқичларнинг учлари пастга эгилган бўлиши ёки улар жуфтлашган бўлса, бир-бирига боғланиши лозим.


31. Ер остки пиёдалар ўтиш тоннелининг бўйлама қиялиги 40 %, кўндаланг қиялиги 2 % дан ошмаслиги керак.


32. Ер остки пиёдалар ўтиш тонелларининг баландлиги пол сатҳидан тоннел конструкциянинг чиқиб турган пастки қисмигача камида 2,3 м бўлиши лозим.


33. Йўллар ва аҳоли пунктларидаги кўчаларда кўприклар учун кўприкости габарити камида 5 м бўлиши керак.


34. Ер усти ва ер ости пиёдалар ўтиш жойларининг сув қочириш тизимлари (лотоклар) орқали қор ва ёмғир сувлари четлатилишининг таъминланиши, бунда пиёдалар йўлакларида қуриладиган сув четлатувчи лотоклар пўлат панжаралар билан ёпилиши керак.


35. Пиёдалар ўтиш жойларини ёритиш кундузги, кечки ва тунги иш режимига эга бўлиши, бунда:

кундузги режимда - камида 50 lx;

кечки режимда - камида 20 lx;

тунги режимда - камида 10 lx ёритилиши зарур.


36. Ер устки пиёдалар ўтиш жойининг зиналар ва пиёдалар ҳаракат йўлаги ёритилиши қуйидагича бўлиши лозим:

кечқурунги режимда - камида 15 lx;

тунги режимда - камида 10 lx.


37. Ёритиш учун чироқлар шикастланмаслиги учун махсус конструкциялар (шиша, панжара) билан ҳимояланган бўлиши керак.


38. Йўл қатнов қисмининг остидан ва устидан ўтувчи пиёдалар ўтиш жойига кириш ва чиқиш учун O`z DSt 3283-2019 талабларига мувофиқ «Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи» ҳамда «Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи» ахборот-кўрсаткич белгиси бўлиши зарур.


39. Пиёдалар ўтиш жойи қатнов қисми ўқига перпендикуляр жойлаштирилади, бунда ўтиш жойи ва қатнов қисмининг ўқлари орасидаги бурчак 85°дан кам бўлмаслиги керак.


40. Бир сатҳда белгиланган пиёдалар ўтиш жойида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг «Кўриш учбурчаги» мазкур давлат стандартининг 2-иловаси B.1-расмига мувофиқ амалга оширилади.

«Кўриш учбурчаги»нинг томонлари ушбу давлат стандартининг 2 ва 3-расмларида келтирилган номограммалардан фойдаланган ҳолда, транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигига мувофиқ ҳисобланади.

           

           

        

2-расм. L транспорт учун «Кўриш учбурчаги»

томонларини аниқлаш

         

         

        

3-расм. I пиёда учун «Кўриш учбурчаги»

томонларини аниқлаш

       

41. Бир сатҳда пиёдалар ўтиш жойлари қатнов қисмига яқин жойлашган дўкон эшиклари, корхоналар, таълим ташкилотларининг дарвозалари қаршисида жойлаштирилмаслиги керак, бунда ушбу давлат стандартининг 2-иловаси B.2-расмига мувофиқ пиёдалар йўлида иккинчи гуруҳ тўсиқларининг ўрнатилиши ва пиёдалар ҳаракат оқимини тротуар бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши бўйича 20 - 30 м йўналтириш лозим.


42. Пиёдалар ўтиш жойларини қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситасининг режадаги эгриликларда ва бўйлама кесимдаги қавариқ эгриликларда меъёрий кўриниши таъминланмаган йўл ва аҳоли пунктларидаги кўчалар бўлакларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бунда, мазкур талабларни бажариш имконияти мавжуд бўлмаса, транспорт воситаларининг тезликлари чегараланиши зарур.


43. Ажратувчи тасма (бульвар) бўйлаб пиёдалар ҳаракати мавжуд бўлган жойларда мазкур давлат стандартининг 2-иловаси B.3-расмида келтирилган «Z» шаклидаги ўтиш жойлари пиёдаларнинг транспорт оқимининг йўналишига қараб, пиёдаларнинг ҳаракатланишини таъминлайдиган йўналтирувчи панжаралар ўрнатилиши керак.


44. Пиёдалар ҳаракати учун автомобиль йўлларида ва аҳоли пунктлари кўчаларида ноқулай шароитлар вужудга келганда (йўл-транспорт ҳодисаси) пиёдаларнинг қулай ҳаракатланишини ташкил этиш учун қуйидагилардан бирини амалга ошириш лозим:

O`z DSt 3283-2019 талабларига мувофиқ пиёданинг милтилловчи тасвири туширилган LED йўл белгиси ёрдамида ўтиш жойини белгилаш;

пиёдалар ўтиш жойини O`z DSt 3419-2022 талабларига асосан «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл чизиғини ўрнатиш ҳамда мазкур давлат стандартининг 2-иловаси B.4-расмига мувофиқ шовқинли тасмалар орқали тартибга солиш;

ГОСТ 32866-2014 талаблари бўйича KDZ туридаги йўл рефлекторлари билан пиёдалар ўтиш жойини белгилаш;

пиёдалар ўтиш жойларини O`z DSt 3403-2019 талаблари ҳамда ушбу давлат стандартининг 2-иловаси B.5-расмига мувофиқ сунъий нотекислик билан тартибга солиш;

пиёдалар ўтиш жойларида O`z DSt 3485-2020 талаблари, шунингдек мазкур давлат стандартининг 2-иловаси B.5-расмига мувофиқ доимий сариқ милтилловчи режимда ишлайдиган транспорт светофорларини ўрнатиш;

пиёдалар ўтиш жойи ва унга яқинлашишдаги қатнов қисмида стационар электр ёритиш мосламасини ўрнатиш.


45. Пиёдаларнинг автомобиль йўллари қатнов қисмидан ўтишини тартибга солиш, мазкур давлат стандартининг 6 ва 7-бандлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


46. Пиёдалар ўтиш жойлари ва уларга кириш жойлари стационар электр ёритиш тизими билан жиҳозланиши, бунда кириш йўлларининг ёритилган узунлиги қуйидагича бўлиши керак:

белгиланган ҳаракат тезлиги 40 km/h бўлганда - 50 m;

белгиланган ҳаракат тезлиги 60 km/h бўлганда - 75 m;

белгиланган ҳаракат тезлиги 90 km/h бўлганда - 150 m.


47. Ёриткичлар ГОСТ 33176-2014 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

         

            




Давлат стандартига

1-ИЛОВА



Пиёдалар учун пандусларни лойиҳалашга

қўйиладиган талаблар

         

      

A.1 Расм Пандуснинг юриш узунлиги

ва унинг қиялиги ўртасидаги боғлиқлик

        

        

           

A.2 Расм Винтли пандуснинг ички радиуси

ва унинг қиялиги ўртасидаги боғлиқлик

      

            




Давлат стандартига

2-ИЛОВА



Пиёдалар ўтиш жойларини тартибга

солишга мисоллар

            

         

B.1 Расм Пиёдалар ўтиш жойида

«Кўриш учбурчаги» ни таъминлашга мисол

        

                

       

B.2 Расм Мактаб яқинида пиёдалар

ўтиш жойини ўрнатиш

       

          

        

B.3 Расм Ажратувчи тасмали автомобил

йўлидаги пиёдалар ўтиш жойи учун қурилма

          

          

        

B.4 Расм Шовқин тасмаси қурилмаси

         

                    

          

B.5 Расм Сунъий нотекислик қурилмаси

          

                      

         

B.6 Расм Хавфсизлик оролчаси қурилмаси

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).














































































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск